Нима учун Пайғамбар соллаҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот айтилади?
1 ўн йил аввал 3420 siyrat.uz
Савол: Нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот айтилади, Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганда салавот айтилмайди?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Салавот Аллоҳ таолога айтилмайди. Аксинча, Аллоҳ таолонинг салавоти Пайғамбаримизга айтилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтурлар. Эй иймон келтирган зотлар, сизлар ҳам у (Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот ва салом айтинглар!» деган (Аҳзоб сураси, 56-оят). Шу амри илоҳийга кўра биз мўмин-мусулмонлар «Соллаллоҳу алайҳи васаллам», «Алайҳис солату вассалам» каби иборалар билан Пайғамбаримизга Аллоҳнинг салавот ва саломларини йўллаймиз. Аллоҳ таолонинг Пайғамбарига нисбатан салавотининг маъноси: «Аллоҳ Ўз Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақташидир...» Кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкка мурожаат қилишингиз мумкин: http://islom.uz/content/view/1405/135/Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақидаги саволга сиз 75-80 йил деганингизга тушунмадик?
Мавзуга оид мақолалар