Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёлларига кўмаклари

1 ўн йил аввал 2593 siyrat.uz

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаи мутоҳҳараларига Аллоҳ таолонинг тоатини қойим қилиш, фарзларни адо этиш ва уларга суннат ва мустаҳаб амалларда ёрдам беришда умматларига жуда гўзал ўрнак эдилар.Қуйида келадиган мисолларда бунинг гувоҳи бўлишимиз мумкин: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга ҳаж мавсумида Минода тунашларига изн бердилар. Бунинг сабаби эса Ҳафса онамизнинг жуссалари оғир бўлгани ва инсонлар тиқилинчидан илгари тош отишлари енгил бўлиши учун эди.عن عائشة رضيَ الله عنها قالت : وددت إني كنت استأذنت رسول الله صلى الله عليه وسلم كما استأذنته سودة ، فأصلي الصبح بمنى ، فأرمي الجمرة قبل أن يأتي الناس ، فقيل لعائشة : فكانت سودة استأذنته ؟ قالت : نعم ، إنها كانت امرأة ثقيلة ثبطة ، فاستأذنت رسول الله صلى الله عليه وسلم فأذن لها Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Савдо розияллоҳу анҳо изн сўрагани каби мен ҳам Бомдод намозини Минода ўқиб, инсонлар келишидан олдин Жамаротда тош отиш учун изн сўрашни хоҳладим», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳога: «Савдо онамиз Расулуллоҳдан изн сўраган эдиларми», деб айтилди. У Зот: «Ҳа, Савдо ҳалал берадиган даражада оғир вазнли аёл эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўради. Шунда Расулуллоҳ унга изн бердилар», дедилар. Агарда ўша ибодат сабабли ундан кўра манфаати улуғ ибодат ўтиб кетиши эҳтимоли бўлса, уларга изн бермас эдилар. عن عائشة رضيَ الله عنها : أن رسول الله صلى الله عليه وسلم ذكر أن يعتكف العشر الأواخر من رمضان ، فاستأذنته عائشة ، فأذن لها ، وسألت حفصة عائشة أن تستأذن لها ففعلت ، فلما رأت ذلك زينب بنت جحش أمرت ببناء فبني لها ، قالت : وكان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا صلى انصرف إلى بنائه ، فبصر بالأبنية ، فقال : صلى الله عليه و سلم صلى الله عليه و سلم ما هذا ؟ )) قالوا : بناء عائشة وحفصة وزينب ! فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : آلبر أردن بهذا ؟ ، ما أنا بمعتكف )) فرجع فلما أفطر اعتكف عشرا من شوال )) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришларини зикр қилдилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (эътикоф ўтиришга) изн сўрадилар. У Зот изн бердилар. Ҳафса розияллоҳу анҳо Оиша розияллоҳу анҳога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзлари учун ҳам изн сўраб беришларини айтдилар. Оиша онамиз айтганларини қилдилар. Зайнаб бинт Жаҳш бу ҳолатдан хабардор бўлганларида ўзлари учун бир бино қуриб беришларини буюрдилар. Шунда у Зот учун бино қуриб берилди. Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоз ўқиб бўлсалар, ўз хоналарига қайтардилар. Шунда қурилган халиги биноларни кўриб қолдилар ва у Зот: «Бу нима?», дедилар. Шунда саҳобалар: «Оиша, Ҳафса ва Зайнабларнинг биноси!», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу билан яхшиликни истадиларми? Мен эса эътикофда эмасман», деб қайтиб кетдилар. Рамазон ойи тугагач, Шаввол ойида ўн кун эътикоф ўтирдилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда аёлларини ўзлари билан бирга масжидда эътикоф ўтиришдан қайтардилар. Бунинг сабаби уларнинг ўрталарида мусобақалашиш бошланиб кетишлиги ва шунингдек, у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ибодатдан машғул қилиб қўйишлари хам мумкин эди.
Абу Абдуллоҳ Тошқандий



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ