Мусулмон ва мушрик аскарлар орасидаги тафовут

1 ўн йил аввал 2052 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шошилинч равишда уч юз ўн уч кишилик лашкар билан йўлга чиқдилар. Бу лашкарда икки отдан бошқа от йўқ эди. Етмишта туя бор эди. Икки ёки уч киши бир туяга минишарди. Бу ғазотда оддий аскар билан қўмондоннинг, тобе билан ҳокимнинг орасида фарқ йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва улуғ саҳобалар ҳаммалари лашкар орасида эдилар. Байроқ (туғ) Мусъаб ибн Умайрга берилди. Муҳожирларнинг туғи ҳазрати Алига, ансорларники эса Саъд ибн Муозга берилган эди. Абу Суфён мусулмонларнинг йўлга чиққанлиги хабарини эшитгач, йўлини ўзгартириб, денгиз соҳили томон бурилиб, йўлида давом этди.Ўзининг ва карвоннинг қутилганлигини кўргач, Қурайшга «Қайтинг, сиз карвонингизнинг ҳимояси учун йўлга чиққан эдингиз. Карвон қутилди!»−, деб хабар юборди. Лекин Қурайш қайтишни истаса ҳам, Абу Жаҳл: «Уруш бўлади!»− деб туриб олди. Қурайш аскарлари мингга яқин кишилик лашкар эди. Ораларида Қурайшнинг бутун аёнлари, раислари, суворийлари ва илғорлари бор эди. Бу манзарани кўрган ҳазрати Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига шундай дедилар: — Мана кўринг, Макка жигарпораларини олдингизга ташлади! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари ярим кечада, душмандан олдин Бадр қудугига бориб сув ҳавзаларини барпо қилдилар.Кофирлардан сув ичиш учун келганларни манъ этишмади. Ўша кеча Аллоҳ ёмғир ёғдирди. Бу шиддатли жала мушрикларнинг олдинга силжишларига йўл бермади, мусулмонлар учун эса раҳмат ёмғири бўлган эди. Ёмғир туфайли ерда юриш қийинлашган эди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло мусулмонлар қалбига сукунат солганди. «Ўшанда хотиржам бўлишингиз сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, шайтон васвасасини кеткизиш учун, дилларингизни бир ва қадамларингизни маҳкам қилиш учун устингизга самодан сув—ёмғир ёғдирган эди» (Анфол сураси 11).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ