Дуо ва ёлбориш

3 йил аввал 2190 siyrat.uz

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларни қўллари билан тўғрилаб, чодирларига қайтдилар. Ёнларида Абу Бакр билан биргаликда ичкарига кирдилар. Аллоҳга ёлбориб тазарруъ билан дуо қилдилар. Ҳукмини орқага қайтарадиган, қазосини ўнгига айлантирадиган ҳеч бир куч бўлмаган Аллоҳдан ёрдам истар ва «Ёрдам ёлғиз Аллоҳдандир», дердилар. —Эй Аллоҳим!Агар бу мусулмонларнинг ҳалок бўлишларига изн берсанг, бу маъракадан сўнгра ер юзида сенга ибодат қиладиган кимса қолмайди! Тинимсиз Аллоҳга дуо қилар, Уни ёрдамга чақирар эдилар. —Эй Аллоҳим! Менга берган сўзни бажо келтир. Эй Аллоҳим! Ёрдамингни истайман... Ҳазрати Пайғамбар қўлларини осмонга кўтаргандилар. Ҳатто ридолари елкаларидан тушиб кетган эди. Буни кўрган Абу Бакр ҳазрати Пайгамбарга тасалли бера бошладилар. Зеро бундай дуо қилишдан жуда ҳам ҳаяжонланиб, таъсирланган эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ