Аллоҳ йўлида жиҳод

1 ўн йил аввал 2065 siyrat.uz

Бир оз муддатдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чодирларидан чиқиб асҳобларини жиҳодга тарғиб қилдилар. Маккаликлардан Утба билан укаси Шайба ва ўғли майдонга чиқишди. Икки тараф аскарларининг ўртасига келиб, рақиб томондан жангта одам чақирдилар. Ансорлардан уч баҳодир уларнинг қаршисига чиқди. —Сиз кимсиз? —Ансорларнинг бир қисмимиз? —Сизлар тенгимиз эмассизлар. Қаршимизга амакимизнинг ўғилларини чиқаринглар! Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буйруқ бердилар: —Убайда, Ҳамза ва Али! Туринг, майдонга чиқинг! Маккаликлар бу сафар қаршиларига чиққанларни ўзларига тенг, деб қабул қилдилар. Ёши катталари бўлган ҳазрати Убайда Утбага, ҳазрати Ҳамза Шайбага, ҳазрати Али эса Валиднинг рўпарасига чиқди. Ҳазрати Ҳамза билан Али икковлари биринчи ҳамладаёқ рақибларини ер тишлатдилар. Ҳазрати Убайда билан Утба эса бир-бирларига тенг ҳужум қилишарди ҳамда иккаласи ҳам яраланди. Ҳазрати Ҳамза билан ҳазрати Али қиличлари билан ҳужум қилиб Утбанинг ҳам ишини битирдилар. Убайдани кўтариб олиб келдилар. Ярадор бўлган эди, сўнг шаҳид бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ