Биринчи шаҳид

3 йил аввал 2392 siyrat.uz

Умайр ибн Ҳаммон Ансорий ўртага чиқиб, Расулуллоҳга шундай деди: —Эй Аллоҳнинг элчиси! Жаннатнинг кенглиги ер билан осмонлар қадарми? —Ҳа.албатта! —Жуда ҳам яхши, эй Аллоҳнинг Расули! —Нима учун бундай деяпсан? ___ Аллоҳга қасам ичаманки, унинг аҳлидан бўлишлик умиди ила шундай дедим. —Сен унинг аҳлидандирсан! Шу пайт у саҳобий қўлидаги бир неча дона хурмони еётганди ва сўнг шундай деди: —Агар бу хурмоларимни еб бўлгунча кутсам, бу узоқ муддат бўлади! Кўлида қолган хурмоларни ерга қўйиб шаҳид бўлгунга қадар жанг қилди ва шундай қилиб, Исломнинг Бадрдаги биринчи шаҳиди бўлди. Саҳобалар сафларида сабр билан кутиб туришар ва тинимсиз Аллоҳни зикр этардилар. Расулуллоҳ ҳам жуда қаттиқ жанг қилар эдилар. Душманларга энг яқин жойда турганлардан бири ул Зот эдилар. У кун фаришталар раҳмат ва ёрдам учун тушдилар ва мушриклар билан жанг қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ