Абу Жаҳлнинг ўлдирилиши

1 ўн йил аввал 2124 siyrat.uz

Шаҳид бўлишлик ва абадий саодатга эришишлик учун асҳоби киромлар қаҳрамонона жанг қилдилар. Бу дўстлар ва туғишганлар ўртасида гўёки бир мусобақа эди. Абдураҳмон ибн Авф шундай ривоят қилади: —Бадр куни жанг майдонида эдим. Ўнг ва чап тара фимда икки ёш йигитни кўрдим. Уларнинг ҳаракатлари менинг эътиборимни тортди.Бири биродарига билдирмасдан «Амаки! Менга Абу Жаҳлни кўрсатасизми?»− деди. Мен ҳам «Жияним,− дедим,− Абу Жаҳлни нима қилмоқчисан?» Менга: «Аллоҳга сўз бердим, уни кўрган заҳотим ё ўлдираман ёки ўламан»,− деди. Шериги ҳам яширин тарзда биродари сўрагани каби мендан Абу Жаҳлни сўради. Уларнинг орасида бўлишлик каби севинтирадиган бирон бошқа нарса йўқ эди. Икковига ҳам Абу Жаҳлни кўрсатдим. Иккови лочин каби Абу Жаҳлга ҳужум қилдилар ва сўнг бир зарба билан унинг танасини ерга қориштирдилар. Ҳазрати Пайғамбарримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳақида шундай дегандилар: —Абу Жаҳл умматимнинг Фиръавнидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ