Фатҳул мубин — очиқ фатҳ

1 ўн йил аввал 2104 siyrat.uz

Жанг мусулмонларнинг ғолиблиги ва мушрикларнинг тор-мор бўлишлиги билан тугагандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: —Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир. Ҳамда ваъдасида тўғри бўлган ва бандасига ёрдам берган ва ёлғиз ўзи лашкарга қарши чиққан Аллоҳга ҳосдир! Буюк Аллоҳ тўғри сўзлади ва Бадр ғазотида душманга нисбатан оз ва заиф бўлганингиз ҳолда сизга мутлақ зафарни берди. Аллоҳдан қўрқинг, шукр қилувчилардан бўлингиз! Кофирларнинг жасадларини чуқурларга ташлашликка амр берилди. Ўликлар у ерга ташланди. Чуқурларнинг бошига борилиб шундай дедилар: —Роббингизнинг сизга ваъда этгани ҳақ эканлигини кўрдингизми? Мен Роббимнинг ваъда этгани ҳақ эканлигини билдим! Бадр кунида кофирларнинг бошлиқларидан етмиш киши ўлдирилди ва етмиш киши асир олинди. Мусулмонлардан олти муҳожир ва саккиз ансорий шаҳид бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларни асҳобларига тақсим қилиб бердилар ва «Уларга яхши муомала қилинг»,− деб тайинладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ