Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрибонликлари

3 йил аввал 2404 siyrat.uz

 
 
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Ҳунайн кунида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир қанча инсонларга мурувват қилдилар. Ўлжалардан Ақроъ ибн Ҳобис розияллоҳу анҳуга юзта туя, Уяйна розияллоҳу анҳуга ҳам юзта туя бердилар. Яна бир қанча инсонларга ҳам бердилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб:«Бу тақсимот Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилинмади», деди. Мен:«Уялмайсанми, бу гапингни ҳозироқ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу гапни эшитгач:«Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни ўз раҳматига олсин, унга бундан оғир гаплар билан азият беришган эди. Буларнинг барчасига сабр қилган эди», дедилар. Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида: бир киши: «Бу тақсимотда адолат қилинмади, Аллоҳ таолонинг розилиги учун ҳам бўлмади», деди. Мен:«Уялмайсанми, бу гапингни ҳозироқ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу гапни эшитгач: «Агар Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни ўз раҳматига олсин, унга бундан оғир гаплар билан азият беришган эди. Буларни барчасига сабр қилган эди», дедилар. Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ