Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари

9 йил аввал 3870 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш катта шараф ҳисобланади. Баъзида солиҳ кишиларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушларида кўрганини эшитиб, «Кошки эди, мен ҳам у Зотни тушимда кўрсам », деб орзу қиламиз. У Зотни тушида кўрганлардан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб илтимос қилганимизда, уларнинг кўпчилиги эслолмайман, деб узрини билдиради. Баъзи аҳли илмлардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак, деб сўраганимизда, улар: «У Зотга саловот айтиб, суннатларига амал қилиш билан бир қаторда, у Зотнинг хилқатларини васфлаб берган китобларни ўқиш керак. Чунки у Зотнинг шамоилларини (яъни юз кўринишларини) билгандан кейин, «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим», деса бўлади», дейишди. Шунинг учун у Зотнинг шамоилларини баён қилиб берувчи баъзи ҳадисларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз. Шояд, шу шамоилни ўқиб чиқгандан кейин у Зотни тушимизда кўрсак! Баро ибн Озиб розияллоху анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида юзи чиройлироғи, ахлоқи гўзалроғи ва ўрта бўйли эдилар» (Имом Бухорий ривояти) Бошка ривоятда деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, кенг елкали бўлиб, сочлари қулоқларининг юмшоқлари қадар тушар эди. Мен қизил кўйлак кийган пайтларида у Зотдан кўра чиройлироқ одамни кўрмадим» (Имом Бухорий ривояти). Абу Исхоқ Сабиъий розияллоҳу анҳу деди: «Бир одам Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қилич каби эдими?» — деб сўраганида: «Йўқ, ой каби эди» — деб жавоб берди» (Имом Бухорий ривояти). Анас розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кафтларидан кўра мулойимрок бўлган на ипак, на бошқа нарсани ушламадим ва Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ ҳидни топмадим» (Муттафақун алайҳ) Ҳаё хам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири эди. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиққа кирган бокира қиздан хам ҳаёлироқ эдилар. Агар бирон нарсани ёқтирмасалар, биз уни юзларидан сезар эдик» (Имом Бухорий ривояти). Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хилқати ва хулқлари ҳақида нақл қилинган баъзи сифатлар, холос. Холбуки, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хилқат ва хулқларини мукаммал қилиб яратгандир. Ота–онам у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга фидо бўлсин. Абу Абдуллоҳ Бухорий




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ