Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари

1 ўн йил аввал 2349 siyrat.uz

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят. У киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган. Термизий: «Лекин у Зот гапни бўлиб-бўлиб гапирар эдилар. Олдиларида ўтирган одам илиб олар эди»ни зиёда қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни шундоқ гапирар эдиларки, агар сановчи санаса, санаб улгурарди». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари муфассал калом эди. Уни эшитган ҳар бир киши фаҳмлар эди». Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди». Абу Довуд «Адаб»да ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар». Термизий, Бухорий ва Аҳмад ривоят қилишган. Шарҳ: Албатта, бундоқ такрорлаш зарур бўлганида ва аҳамиятли нарсаларда бўлган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ