У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом бериши

3 йил аввал 2189 siyrat.uz

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен Маккада бир тошни билурман. У менга (пайғамбар этиб) юборилишимдан олдин салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзи: «Маккада бир тош бор. У менга (пайғамбар этиб) юборилган кечаларимда салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар».

Али розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада эдим. Унинг баъзи четларига чиқдик. У Зотга дуч келган тоғ ҳам, дарахт ҳам, албатта, «ас-салому алайка, йа Расулаллоҳ», дер эди», деди». Термизий ривоят қилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ