Ўлжалар

3 йил аввал 1893 siyrat.uz

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жангоҳда қолган ашёларни тўплашга амр қилдилар. Ҳамма нарса тўпланди. Мусулмонлар ўша тўпланган нарсалар устида тортиша бошладилар. Уларни тўплаганлар, бу бизники, дедилар. Душман билан уруш қилиб, унинг ортидан қувиб кетганлар: «Аллоҳга қасамки, биз бўлмаганимизда, ҳеч нимага эгалик қилолмасдингиз. Душман билан биз урушдик, сиз эса бу нарсаларга эга чиқмоқдасиз», деб эътироз билдирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўриқчилик қилганлар: «Аллоҳга қасамки, ўлжаларга биздан кўра ҳақлироқ эмассиз. Буларнинг ҳаммаси кўз олдимизда турди. Агар олсак, ким бизга монеълик қиларди. Лекин Расулуллоҳга душман ҳужум қилиб қолмасин, деб қўриқлаб турганимиз учунгина олмадик, сиз биздан кўра ҳақлироқ эмассиз», дедилар. Шунда Аллоҳ ўлжалар ҳақида оятларни нозил қилди. Барча ўлжалар Расулуллоҳнинг қўлларига топширилди. Уларни қандай тақсим қилишни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи таълим берди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ