Қурайш тайёрланмоқда

1 ўн йил аввал 1979 siyrat.uz

Қурайшликлар ҳам урушга тайёрланиша бошлашди. Уларнинг сони уч мингта бўлиб, отлиқлари икки юзта эди. Улар ўнг қанотга Холид ибн Валидни ва чап қанотга Икрима ибн Абу Жаҳлни қўйдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам ўз қиличларини Абу Дужона Саммон ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга бердилар. У киши шижоатли қаҳрамон одам бўлиб, урушда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилар эди.
Мушриклардан биринчи бўлиб Абу Омир Фосиқ майдонга чиқди. Унинг лақаби «Роҳиб» эди. Расулуллоҳ алайҳиссолату васаллам уни «Фосиқ» деб номлаган эдилар. Жоҳилият пайтида Авс қабиласининг бошлиғи эди. Ислом келганда ёқтирмади ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга очиқ душманлик қилди: Мадинадан чиқиб кетди. Қурайшликларнинг ҳузурига бориб, уларни Расулуллоҳга қарши урушга ундай бошлади:
«Агар мени қавмим кўрса, менга итоат қилади, мен тарафга ўтиб кетади», деб айтди.
Ана шу одам биринчи бўлиб мусулмонларга қарши майдонга чиқиб, ўз қавмига нидо қилди, ўзини танитди.
Қавми эса унга:
«Аллоҳ сени кўзимизга кўрсатмасин, эй Фосиқ», дедилар. Фосиқ шунда:
«Мендан кейин қавмимга ёмонлик етибди», деди. Шундан сўнг қаттиқ жанг бошланиб кетди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ