Бани Асад ҳодисаси

1 ўн йил аввал 2214 siyrat.uz

Мушриклар томонидан Уҳуд уруши ҳақида тарқатилган мишмишлар баъзи араб қабилаларини мусулмонларга таҳдид солишга ундади. Биринчи бўлиб бу иш бани Асад қабиласи томонидан содир бўлди. Тулайҳа ал-Асадий билан унинг укаси Салама ал-Асадийлар Макка аъёнларининг эътиборини қозониш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш очиш учун одам тўплай бошлаганлари хабари тарқалди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қарши Абу Салама розияллоҳу анҳу бошчиликларида муҳожир ва ансорийлардан ташкил топган юз эллик кишилик гуруҳни юбордилар. Бу гуруҳ тезликда шиддат билан бани Асад қабиласи ерларига етиб борди. Бани асадликлар бундоқ бўлишини кутмаган эдилар. Улар мусулмонларнинг етиб келганларини кўриб саросимага тушиб, молу мулклари, туя-қўйларини ташлаб, тум-тарақай бўлиб қочиб кетдилар. Абу Салама розияллоҳу анҳу мазкур нарсаларни ўлжа қилиб олдилар. Уларнинг учта қулини асир қилиб олдилар ва Мадинаи Мунавварага қайтдилар. Бу ҳодиса тўртинчи ҳижрий сананинг Муҳаррам ойида, ҳижратдан ўттиз беш ой сўнгра бўлиб ўтди. Абу Салама розияллоҳу анҳу Уҳуд урушида жароҳат олган эдилар. Сўнгра бир ой даволаниб тузалган эдилар. Бани Асаддан Мадинага қайтиб келганларида эски яра яна қўзиб кетди. У киши жумадул ула ойидан уч кун қолганда вафот этдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ