Биъри Маъуна

1 ўн йил аввал 2296 siyrat.uz

Тўртинчи ҳижрий сананинг Сафар ойида мушриклар томонидан мусулмонларга қарши яна бир хиёнат уюштирилди. Ҳодисанинг баъзи тафсилотлари қуйидагича. Мадинага Омир ибн Молик номли киши келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни арз қилдилар. У Исломни қабул ҳам қилмади, рад ҳам қилмади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Агар саҳобаларингдан баъзи кишиларни Наждга юбориб, уларни ўз ишингга даъват қилсанг, қабул қилишармикан, деб умид қиламан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларга Нажд аҳлидан хавфсирайман», дедилар. «Уларни мен ўз ҳимоямга оламан. Сен уларни ўз ишингга даъват қилиш учун юборавер», деди Омир ибн Молик. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг гапига ишониб, саҳобаларининг энг яхшиларидан етмиш кишини танлаб, уларга Мунзир ибн Амр розияллоҳу анҳуни бошлиқ қилиб юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур етмиш кишилик саҳобалар гуруҳи бошлиғи Мунзир ибн Амр розияллоҳу анҳуга ўша томоннинг бошлиғи Омир ибн Туфайлга мактуб ҳам ёзиб бердилар. Мактубда мазкур гуруҳ уруш учун эмас, даъват ва таълим учун юборилгани баён қилинган эди. Омир ибн Туфайл эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга турли шартлар қўйди ва бошқа қабилаларни ҳам мазкур саҳобалар гуруҳини қириб ташлашда иштирок этишга чақирди. Қабилаларнинг баъзилари Омир ибн Молик мусулмонларни ўз ҳимоясига олганини эътиборга олиб уларга қарши хиёнатда иштирок этишга кўнмадилар. Омир ибн Туфайл бошқа баъзи ўзига ўхшаш хиёнаткор қабилалар ёрдамида саҳобалар гуруҳини «Биъри Маъуна» қудуғи ёнида ўраб олиб, ҳаммаларини қириб ташлашга эришди. Саҳобалардан фақат бир киши – чалажон бўлиб ётганида мушриклар ўлик деб ўйлаб қолдириб кетган Каъб ибн Зайдгина ўлмай қолди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ