Аҳзоблар Исломга қарши

1 ўн йил аввал 2171 siyrat.uz

Турли аҳзобларнинг Исломга қарши ҳаракатларини машҳур тарихчиларимиздан Ибн Исҳоқ қуйидагича ривоят қилади: «Хандақ урушида воқеа бундай бўлган эди: Бир гуруҳ яҳудийлар, жумладан, Салом ибн Абул Ҳақиқ ан-Назрий, Ҳайй ибн Ахтоб ан-Назрий, Кинона ибн Робиъа, Ибн Абул Ҳақиқ, Ҳаваза ибн Каас ал-Воилий, Абу Аммор ал-Воилий, бир тўп бани назирлик ва бани воилликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ҳизбларини тўплашган эди. Улар тўпланиб, Маккага Қурайш кофирлари олдига бордилар ва уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши урушга даъват қилдилар: «Биз уни таг-томири билан йўқ қилиб ташлагунимизча, сизлар билан бирга бўламиз», дедилар. Қурайшликлар уларга: «Эй яҳудийлар жамоаси! Албатта, сизлар аввалги китоб аҳлидирсизлар. Биз Муҳаммад билан келишмаётган нарсанинг илмини ҳам биласизлар. Бизнинг динимиз ҳақми, уникими?» деб сўрадилар. Ўзларини аҳли китоб, Тавротга эргашувчи деб даъво қиладиган яҳудийлар: «Сизларнинг динингиз унинг динидан яхшидир. Сизлар ҳаққа яқинсизлар», деб жавоб қилишди. Бу гапдан қурайшликлар хурсанд бўлиб, ҳаракатга тушдилар. Уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш қилиш ҳақидаги чақириқларига биноан жангга тайёргарлик кўрила бошланди. Сўнгра мазкур яҳудийлар жамоаси Ғатафон қабиласига бориб, уларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш қилишга чақирдилар. Уларни ҳам, сизлар билан бирга бўламиз, деб ишонтирдилар. Бу таклифни қурайшликлар ҳам қабул қилганини билдирдилар. Улар ҳам тўпландилар. Қурайшликлар Абу Суфён ибн Ҳарб бошчилигида урушга чиқдилар. Ғатафонликлар ҳам қўзғалдилар. Улардан бани Физорага Уяйна ибн Ҳисн, бани Муррага Ҳорис ибн Ҳарб ва Ашжаъ қабиласидагиларга Масъар ибн Раҳийла бош бўлиб чиқдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ