«Лекин фаришталар қуролларини қўйганлари йўқ»

3 йил аввал 2114 siyrat.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар эса Мадинага музаффар бўлиб қайтдилар. Одамлар қуролларини қўйиб, ҳордиқ чиқара бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Умму Салама онамизнинг ҳужраларида ғазотдаги чанг-кирлардан покланиш учун ғусл қилаётган эдилар, ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб: «Қуролни қўйдингми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. «Лекин фаришталар қуролларини қўйганлари йўқ. Ҳозир душманни қувишдан қайтаётган пайтим. Аллоҳ таборака ва таоло бани Қурайза томон юришингни буюради», деди Жибрил алайҳиссалом. Бани Қурайза Мадинадан бир неча масофа четроқда яшар эди. Пешин вақти эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб одамларга: «Ҳамма асрни Бани Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин», дедилар. Одамлар йўлга тушдилар. Улар йўлда кетар эканлар, намоз вақти бўлди. Баъзилар, Пайғамбаримиз ҳалиги гапни тез юришни кўзлаб айтдилар, деб намозни ўқиб олдилар. Қолганлар эса бани Қурайзада ўқиймиз, деб ўқимадилар. Аммо биров бировни айбламади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни ноиб қилиб қолдирдилар. Байроқни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга бериб, йўлга тушдилар. Бани Қурайзанинг қўрғонларига етиб борганларида улар: «Эй маймунларнинг биродарлари! Аллоҳ сизларни хор қилиб, устингизга ғазабини туширдими?!». «Эй Абул Қосим! Жоҳил бўлмаганмисан?», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарлари билан бориб, бани Қурайзанинг қудуқларидан бирининг атрофига жойлашдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ