Бани Мусталақ ғазоти

3 йил аввал 2355 siyrat.uz

Олтинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бани Мусталақ қабиласи у Зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам душманни кутиб ўтирмасдан устига босиб боришга қарор қилдилар. Ўша сафар Ислом лашкари ичида Убай ибн Салул бошлиқ кўплаб мунофиқлар ҳам чиқдилар. Мусулмонларнинг Хандақ урушидаги ғалабасидан кейин улар тарозунинг оғир палласи томонига ўтиб олган эдилар. Икки тараф бани Мусталақнинг «Мурайсиъ» номли сувхонаси ҳудудида тўқнашди. Шунинг учун ушбу ғазот «Мурайсиъ» ғазоти ҳам дейилади. Урушда мусулмонлар ғолиб келдилар. Кофирлар енгилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ