Ҳудайбия сулҳи

1 ўн йил аввал 2134 siyrat.uz

Маълумки, Маккаи Мукаррама, Байтуллоҳ Исломдан аввал ҳам барча арабларнинг эътиборини ўзига тортган, эъзозига сазовор бўлган шаҳар ва ибодат даргоҳи эди. Иброҳим алайҳиссалом даврларидан буён ҳар йили у ерда ҳаж қилинар эди. Ҳамма у ерни ҳурмат қилар, улуғлар эди. У ерга кирган ҳар бир инсон омонда бўлар, унга ҳеч ким тегмасди. Ҳаттоки кишилар ўзининг энг катта душманини у ерда учратиб қолса ҳам, унга қарши қўл кўтармас эди. Ҳамма Байтуллоҳнинг ишқида яшар, уни бир бор тавоф қилишни умрининг гултожи деб биларди. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳижратларидан сўнг мусулмонлар бундай бахтдан маҳрум бўлиб қолдилар. Қурайш араблари мусулмонларнинг Байтуллоҳни зиёрат қилишларига тўсқинлик қилар, уларга тавоф учун рухсат беришмас эди. Тарихда мисли кўрилмаган журъат эди бу. Чунки ўша пайтгача ҳеч ким бировни Аллоҳнинг уйидан тўсмаганди. Фақат мусулмонларнинг йўли тўсилди. Ёлғиз улар бу улкан бахтдан маҳрум қилиндилар. Албатта, мусулмонлар бу адолатсизликдан қаттиқ изтиробга тушар, дарду алам чекар эдилар. Маккаи Мукаррамани соғиниб, Каъбатуллоҳга иштиёқлари ортиб, фироқ аламида яшардилар. Олти йил шу тарзда ўтди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ