Мусулмонлар элчиси

1 ўн йил аввал 2138 siyrat.uz

Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрати Усмонни чақириб, Абу Суфён ва Қурайшнинг бошқа бошлиқларига бориб, уруш учун келмаганликларини, балки Байтуллоҳни ҳурматлаб, уни зиёрат қилиш учун келганликларининг хабарини етказишни топширдилар.
Маккага кираверишларида ҳазрати Усмонни Абон ибн Саид кутиб олди ва у кишига ҳомий эканлигини эълон қилди. Ҳазрати Усмон бориб Абу Суфён ва Қурайшнинг бошқа бошлиқларига Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гапларини етказдилар. У киши гапни тугатиб бўлганларидан сўнг:
«Агар Байтуллоҳни тавоф қилмоқчи бўлсанг, қилиб ол», дейишди. Ҳазрати Усмон:
«Расулуллоҳ тавоф қилмай туриб, мен ҳеч ҳам тавоф қилмайман», дедилар. Қурайшликлар у кишини тутиб қолишди. Пайғамбар алайҳиссаломга ва мусулмонларга «Усмон ўлдирилибди» деган гап етиб борди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ