«Аллоҳ ишимизни енгиллаштирадиганга ўхшайди»
3 йил аввал 2134 siyrat.uz
Сўнгра Қурайш Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига Суҳайл ибн Амрни юборди, унга: «Сен бориб Муҳаммад билан сулҳ туз, сулҳда, албатта, бу йил бизнинг устимизга (Маккага) кирмай кетиши бўлсин, яна араблар бизнинг устимизга куч ишлатиб кирди, деб гапиришмасин», дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом Суҳайл ибн Амрнинг келаётганини кўрганларида: «Аллоҳ ишимизни енгиллаштирадиганга ўхшайди», дедилар. («Суҳайл» сўзи луғавий жиҳатдан «осон», «енгил» деган маъноларни англатади.) Яна: «Улар бу одамни юборишларидан сулҳ тузишмоқчи, шекилли», дедилар. Суҳайл Расули Акрам ҳузурларига келиб узоқ гаплашди, улар тортишдилар ва охири сулҳ тузилди.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Сулҳ
Мавзуга оид мақолалар