Доно маслаҳат

1 ўн йил аввал 2983 siyrat.uz

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом фиғонлари фалакка чиқиб, чодирларига, Умму Салама онамиз олдиларига кирдилар ва: «Бу қавм ҳалок бўлади, булардан олдин ўтганлар ҳам ўз пайғамбарларига бўйсунмай ҳалок бўлишган эди», дедилар. Одамларнинг саркашликларини, адашаётганликларини гапириб бердилар. Умму Салама онамиз у Зотни очиқ чеҳра, мулойимлик билан кутиб олган эдилар. Сўзларини хотиржамлик билан тингладилар ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўзингиз биласиз, саҳобаларингиз Маккаи Мукаррамани ниҳоятда севадилар, кўпдан буён зиёрат қила олишгани йўқ. Ҳозир ҳаммалари зиёрат эта олишларига тўла ишониб турган эдилар, Каъбани тавоф қилмасдан қайтиш улар учун жуда ҳам оғир. Агар сиз кўзлаган ишни қилишингиз зарур бўлса, чиқинг-да, улардан бирортасига бир оғиз ҳам сўз айтмасдан атаган туянгизни сўйинг, сўнгра сартарошингизни чақиринг, сочингизни олсин, ҳаммаси жойига тушади», дедилар. Расули акрам алайҳиссолату вассалам атаган туяларини ўз қўллари билан сўйдилар. Сўнгра сартарошларини чақирдилар, сочларини олди. Буни кўрган саҳобаи киромлар ҳам бирин-кетин туриб қурбонликларини сўйиб, бир-бирларининг сочларини ола бошладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ