Мадина безгаги

3 йил аввал 2132 siyrat.uz

 

Маккадан келган муҳожирларга дастлабки пайтларда Мадинанинг ҳавоси ёқмади, кўпчилик қорин шишиш касалига гирифтор бўлди. Уларнинг ҳолидан хабар олиб, арз-додларини эшитган Расулуллоҳ Парвардигорга ёлбориб: «Эй Аллоҳ, бизга Мадинани ҳам севимли маскан қилиб бер. Мадинанинг тош-тарози ва ўлчовлари бизларга барокатли бўлсин. Мадинанинг вабосини Жуҳфа*га кўчир», дея дуо қилдилар. У кишининг дуоси ижобат бўлди. Касаллик ариб, муҳожирлар Мадинада хотиржам яшай бошлашди.

_____________

*Жуҳфа — Маккадан 82 мил йироқдаги қишлоқ. Сурияликлар ҳажга келаётганларида шу ердан эҳром боғлашади. Бир мил 1600 метр.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ