Ҳижратнинг биринчи йили. Масжид қуриш

3 йил аввал 2263 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом бани Нажжор маҳалласидаги туялари чўккан жойга масжид солишни ихтиёр этдилар. Бу ер Асъад ибн Зурора тарбиясидаги икки етим боланинг хурмо хирмони эди. Расулуллоҳ уларни чақириб, хирмон ўрнини ва унинг атрофидаги хурмозорларни сотишни илтимос қилганларида болалар масжид учун бу ерни текинга беражакларини айтишди, бироқ сарвари олам ҳақини тўлаб, ерни сотиб олдилар. Бу жойнинг бир қисми дарахтзор, бир қисми мушрикларнинг эски қабристони ва яна бир кисми катта-кичик жарлик эди. Қабристондаги жасадлар бошқа жойга кўчирилди, жарликлар текисланиб, дарахтлар кесилди. Кафтдек текис майдонга масжиднинг биринчи ғишти қўйилди. Бинонинг пойдеворига тош терилиб, деворлари хомғиштдан кўтарилди, хурмо дарахтларидан устун қилиниб, шох-шаббаси томга босилди. Шифт одам бўйидан салгина баланд эди. Масжид қурилишида Расулуллоҳ бошчилигида ҳамма мусулмонлар баробар иштирок этишди. Одамларнинг кайфи чоғ, чарчоқ нималигини билмай ишлашар, тинмай қўшиқ айтишарди. Ҳатто Расулуллоҳ ҳам:

Кўзлагаймиз Роббимиздан охиратнинг савобин,

Муҳожир, ансорларга рақм-шафқат айласин. —

дея хиргойи қилардилар. Масжиднинг меҳроби Байтулмақдис томонга қаратиб қурилди, Бинога зах урмасин, деган ниятда остига шағал тўшалди, устун ва пештоқларига зеб берилмади, сувоқдан бошқа пардоз-андоз қилинмади. Одамлар бемалол кириб-чиқишлари учун уч томондан эшик очилди, атрофи қўрғон билан ўралмади ҳам. Расулуллоҳнинг рафиқалари Савда ва Оиша учун масжидга тақаб икки ҳужра солинди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳар гал уйланганларида худди шу тарзда масжидга тақаб биттадан ҳужра қуриларди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ