Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1869 siyrat.uz

 

Ҳижрийнинг биринчи йили рамазон ойида Пайғамбар алайҳиссалом амакиси Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигидаги ўттиз кишини қурайшларнинг Шомдан қайтаётган карвонини тўсишга жўнатдилар. Абу Марсад оқ туғ кўтариб олдинда юрди. Карвонда Абу Жаҳл бошчилигида уч юз қуролли одам бор эди. Ислом аскарлари Қизил денгиз бўйидаги Ийс деган жойда карвонга дуч келдилар. Икки томон саф чекиб, жангга ҳозирланаётган пайтда Жуҳайна қабиласининг оқсоқоли Мажди ибн Амр Жуҳаний ўртага тушиб қон тўкилишининг олдини олди, икки томон омон-омонликда ўз йўлига равона бўлди. Мусулмонлар озчилик, мушриклар бир неча ҳисса кўплигини назарда тутиб, Расулуллоҳ Маждининг ишини маъқулладилар.

Шу йилнинг Шаввол ойида Убайда ибн Ҳорис бошчилигида муҳожирлардан саксон киши яна мушрикларнинг йўлини тўсишга отландилар, бу сафар Мистаҳ ибн Усоса аъламбардор бўлди. Қурайшларнинг карвонида икки юз нафар одам бор эди. Икки томон Робиғ деган жойда учрашганда ҳеч қандай тайёргарликсиз камондан бир-бирига ўқ ёғдира бошлашди. Мушриклар, мусулмонлар бунчалик оз бўлиши мумкин эмас, яқин атрофда пистирмаси бор, деган хавотирда қоча бошлашди, мусулмонлар уларни таъқиб этиб қувмади. Мушриклардан Миқдод ибн Асвад, Утба ибн Ғазвон мусулмонлар томонига қочиб ўтдилар. Илгарироқ Ислом динига кирган бу одамлар анчадан бери мусулмонлар сафига қўшилиш имконини тополмай юришган эди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ