Бани Лиҳён ғазоти

1 ўн йил аввал 1837 siyrat.uz

 

Бани Лиҳён халқи юқорида баён этилганидек, Осим ибн Собит билан унинг ҳамроҳларини ўлдирган эди. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга ачиниб, кўпдан бери душмандан қасос олиш учун қулай фурсат етишини кутардилар. Шу йилнинг Рабиул аввал ойида саҳобаларга сафар тадорикини кўришни буюрдилар, жангга отланганликларини ғанимдан сир тутиш мақсадида худди аввалги ғазотларидагидек қаёққа кетаётганларини ҳеч кимга билдирмадилар. Ўрниларига ибн Умму Мактумни қолдириб, икки юз нафар одам билан йўлга чиқдилар. Осим ибн Собит бошчилигидаги саҳобалар ўлдирилган жойга етганда уларни чуқур изтироб ва соғинч билан эслаб, ҳақларига дуо қилдилар. Мусулмонлар бостириб келаётганидан хабар топган бани Лиҳён халқи тоғ-тошга бош олиб кетди. Расулуллоҳ уларнинг юртида икки кун туриб, ҳеч кимни учратмадилар, чор атрофга юборган одамлари ҳам бирон кимсани топиб келишолмади.

Пайғамбар алайҳиссалом Макка мушрикларига ўзларининг шавкатларини кўрсатиб қўйиш учун саҳобаларнинг бир қисмини Усфон деган жойга юбордилар. Улар Қуроулғамим деган жойгача бориб келишди. Шундан кейингина Расулуллоҳ қўшинни Мадинага қайтариб келдилар. Йўл-йўлакай у киши: «Биз қайтиб келгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, Роббимизга ҳамду сано айтгувчилармиз. Йўл азобидан, манзил ташвишидан, оила ва мол-мулкимизга шикаст етмаслиги учун Аллоҳдан омонлик тилаймиз», деган дуони ўқидилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ