Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1809 siyrat.uz

 

Шу йили Қурайшнинг катта карвони Шомдан қайтиб келаётганини эшитган Пайғамбар алайҳиссалом унинг йўлини тўсиш учун Зайд ибн Ҳориса бошчилигида бир юз етмиш кишилик лашкар жўнатдилар. Улар карвонни одамлари билан бирга қўлга тушириб келишди. Асирлар орасида Расулуллоҳнинг куёви Абул Осс ибн Рабиъ ҳам бор эди. Абул Осс бойлиги ва нуфузи жиҳатидан Маккадаги ҳурматли одамлардан бири эди. У хотини Зайнабдан ҳимоясига олиб, паноҳ бўлишини ўтинди. Зайнаб эрига паноҳ бўлжагини қурайшларнинг олдида очиқ эътироф этди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Мусулмонлар аҳил ва меҳрибон бўлишади, асирларни мусулмонларнинг энг бечораҳоли ҳам ҳимоясига олиши мумкин, Зайнаб паноҳ бўлган кишига биз ҳам мурувват кўрсатамиз», дедилар. Расулуллоҳнинг бу гаплари мусулмонлар ўртасидаги тенглик ва меҳр-оқибатнинг ифодасидир. Пайғамбар алайҳиссалом Абул Оссга карвондаги ҳамма мол-мулкини қайтариб бердилар. Абул осс Маккага бориб молларини эгаларига тарқатгач, мусулмон бўлиб, Мадинага қайтиб келди. Расулуллоҳ ҳам мурувват кўрсатиб Зайнабни у билан учраштириб, иймон-эътиқод туфайли бузилган оилани қайта тикладилар.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ