Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1899 siyrat.uz

 

Шу йили шаъбон ойида Пайғамбар алайҳиссалом Думату Жандалдаги бир нечта кент ва катта қалъаси бор бани Калб қабиласига қарши Абдураҳмон ибн Авф бошчилигида етти юз саҳобани юбордилар. Расулуллоҳ Мадинадан ўн беш кунлик йўлдаги бу жойга кетаётганларга: «Аллоҳ йўлида ғазот қилиб кофирларга қарши курашинглар, лекин ҳаддингиздан ошманглар, ўликларнинг аъзоларини кесманглар, ёш болаларни ўлдирманглар. Бу ҳақда Аллоҳга ваъда беришингиз ҳамда Пайғамбарнинг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак», деб тайинладилар.

Мусулмонлар лашкари кўзланган манзилга етгач, мушрикларни уч кунгача Ислом динига даъват этди. Тўртинчи куни душманларнинг бошлиғи Асбоғ ибн Амр билан уч-тўрт киши мусулмон бўлди, қолганлар ҳирож тўлаш шарти билан омонлик сўрашди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг топшириғига биноан Абдураҳмон ибн Авф қабила бошлиғининг қизини никоҳига олди. Шу билан ўртада дўстлик, биродарлик ришталари уланди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ