Укал ва Урайна воқеаси

1 ўн йил аввал 2132 siyrat.uz

 

Шу йили шаввол ойида Укал ва Урайна арабларидан бир гуруҳ одам Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб иймон келтиришди ҳамда Мадинада макон тутишди. Бироқ уларга бу ернинг ҳавоси ёқмай, ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ уларни мол боқилаётган яйловга бориб туя сути билан пешобини аралаштириб ичишни буюрдилар. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг тавсияларига амал қилиб дарддан фориғ бўлишди, аммо шайтон васвасасига учиб нонтепкилик қилишди. Подачиларнинг оёқ-қўлини кесиб, кўзларини ўйиб, туяларини ҳайдаб кетишди. Бундан хабар топган Пайғамбар алайҳиссалом уларни тутиб келишга Курз ибн Жобир бошчилигида йигирма кишини жўнатдилар. Хиёнаткорлар олиб келингач, улар подачиларга қандай зулм ўтказган бўлишса, худди шу тарзда жазолаб ўлдирилди.

Иймондан қайтиб, бировга суиқасд қилганлар шундай жазога мустаҳиқ. Бу бадбахт кимсаларнинг қилмиши асли уларнинг зоти бузуқлигини, қабиласи пасткашлигини исботлаб турибди. Шу қонли воқеадан кейин Расулуллоҳ одамларнинг оёқ-қўлини кесиб жазолашни қатъиян ман этдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ