Қайсарга мактуб

3 йил аввал 1932 siyrat.uz

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад ибн Абдуллоҳдан Румнинг каттаси Ҳирақлга.

Тўғри йўлга эргашганларга салом. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Мусулмон бўлсанг, жонинг омонда, Аллоҳ сенга икки ҳисса савоб беради (Бири Ийсо алайҳиссаломга, иккиничиси Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиргани учун). Агар Ислом динини қабул қилмасанг, халқингнинг барча гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоб! Фақат Аллоҳга ибодат қилиш, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмаслик, Аллоҳни қўйиб, бир-бирингизни Худога айлантириб олмаслик каби ҳаммамиз учун муштарак ақидани ҳурмат қилайлик, дегин. Агар улар бу (таклифни) қабул этишмаса, бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлсинлар, денглар». (Оли Имрон сурасининг 64-ояти.)



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ