Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

8 йил аввал 3239 siyrat.uz

[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]

            

      Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Набийимиз Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларимиз бўлсин!

    22 июль куни «Islom.uz» порталининг мажлислар залида Рамазон ойининг ташриф буюргани муносабати билан Islom.uz портали қошидаги quran.uz,  siyrat.uz сайтлири ҳамда muslimaat.uz forumi  томонидан ташкил қилинган «Рамазонга  Қуръон туҳфаси», «Сийрат», «Рамазон»  ҳамда «Болажонлар учун Рамазон мусобақаси»  танловларнинг якуни ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид томонидан  Қуръони Карим тиловати билан бошланди.  Тадбир аввалида бошловчи Ҳасанхон Яҳё қори кириш сўзини сўзлаб, сўзни Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзанди аржумандлари Исмоил Муҳаммад Юсуфга бердилар. Исмоил Муҳаммад Юсуф ҳожи  барчани ўтган Ийдул Фитр байрами  билан табриклаб, сўнгра ғолибларни  муборакбод этдилар. Ҳазратимизнинг ушбу ойга бўлган муҳаббатлари ҳамда уни ўзгача кайфият ила кутиб олишлари, динимиз йўлида янада шижоат билан барча мўмин биродарларга Рамазоннинг ўзига хос шукуҳини таратганликлари ҳақида нутқ қилдилар.

Тадбир давомида Ҳасанхон Яҳё қори мусобақа ҳамда унинг шартлари ҳусусида сўзладилар. Яъни: 1. Ислом шариатида ўзаро беллашув ўтказиш мумкинми? 2. Беллашувда ғолиб бўлганларнинг соврин олиши жоизми?

 Мавзулар асосида сўз юритдилар. Сўнгра  quran.uz сайтида ўтказилган Рамазонга Қуръон туҳфаси танловинниг ташкили ҳақида тўхталиб, танлов саволлари ўзига хос услубда тузилгани ҳамда баъзи саволларда Шайхимизнинг Қуръон илмлари китобидан фойдаланилганлигини айтиб ўтдилар.  Ва барча қатнашчилар ҳамда масъул ходимларга ташаккур билдириб, сўзни siyrat.uz сайтининг Сийрат танлови ташкилотчиси  Абдулазиз Усмоновга бердилар.

Абдулазиз Усмонов Siyrat.uz сайтида биринчи бора Рамазон ойида танлов ўтказилгани ҳамда бу мухлислар томонидан ижобий тарзда кутиб олиниб, танлов қизғин тарзда давом этгани ҳамда ғолиблар аниқлангани ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида siyrat.uz сайтининг  Рамазон танлови ташкилотчиси Обид Мирҳамидов сўз юритди. Танлов саволлари  Ҳазратимизнинг Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг Рўзага оид китоблари асосида тузилганлига ва бу қатнашчиларининг рўза ҳақидаги билимларини янада мутаҳкамлаш ва оширишга сабаб  бўлувчи омиллардан бири бўлишини таъкидлади. Нутқи якунида ушбу қилинаётган амалларда Аллоҳнинг розилиги ҳамда ажру савобларидан Шайхимизнинг муборак руҳи покларини баҳраманд бўлишини сўраб тилак билдирди.

Сўз навбати muslimaat.uz сайтиниг муслималар форумида ўтказилган «Болажонлар учун Рамазон мусобақаси» танлови ҳусусида Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфга берилди. Бу танлов ўзига хос шаклда бўлганлиги ҳамда форумга қўйишга қийналган иштирокчилар ўз табрикномаларини сайт ҳодимлари ва ҳатто устоз Одинахон Муҳаммад Юсуфни уйларигача  ташлаб кетишганини айтиб ўтди. Иштирокчилар болалар бўлгани сабабидан ғолибларни аниқлаш бироз мураккаб кечиб, ғолибларни форум аъзолари орасида овоз бериш йўли орқали аниқлангани билдирилди.         

Анъанага кўра, танлов ғолиблари Исмоил Муҳаммад Юсуф ҳожи томонларидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шундан сўнг маросимга ташриф буюрган танлов қатнашчилари томонидан мусобақанинг барча ташлилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Мусобақа давомида илмларини янада мустаҳкамланганини  ва бу олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини билдирган ҳолда ушбу хайрли амаллар бардавом бўлишига тилакдош бўлдилар.

Маросим Ҳасанхон Яҳё қори томонидан қилинган тиловат ва сўнги дуо билан якунланди. Дуони тадбир меҳмони, Шайх ҳазратларининг шогирдларидан бири, Москва шаҳридаги «Ҳилол нашр» матбаа уйининг раҳбари Ризқулбек Каримбеков қилиб берди.

siyrat.uz




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ