Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1766 siyrat.uz

 

Шу йилнинг шаъбон ойида Санъо билан Макка оралиғидаги Туроба деган жойда яшовчи Ҳавозин араблари мусулмонларга қарши ҳаракат қилишаётгани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом уларга қарши Умар ибн Хаттоб бошчилигида ўттиз нафар саҳобани жўнатдилар. Бу хабарни эшитган Ҳавозин араблари қочиб кетишди. Мусулмонлар бу юртда бирон кимсани учратолмай қайтиб келишди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ