Ҳижратнинг саккизинчи йили қўшин юбориш

3 йил аввал 1820 siyrat.uz

 

Шу йилнинг сафар ойида Пайғамар алайҳиссалом Кадид деган жойда яшовчи бани Мулаввиҳ арабларига қарши Ғолиб ибн Абдуллоҳ бошчилигида қўшин юбордилар. Қўшин Кадидга етиб келганда ибн Барсу номи билан машҳур мусулмонларнинг ашаддий душмани Ҳорис ибн Моликни асир олишди. «Мен мусулмон бўлиш учун кетаётган эдим», деди Ҳорис. «Яна бир кун кечикиб мусулмон бўлсанг, ҳеч нарса қилмайди. Қандай ниятда кетаётганингни суриштириб аниқлаймиз», дейишди саҳобалар. Улар бани Мулаввиҳнинг юртига етиб, чорваларини ҳайдаб жўнашди. Бундан хабар топган мушриклар катта қўшин тўплаб уларнинг орқасидан қувди. Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлик қилиб қаттиқ ёмғир ёғдирди, катта сел келиб мусулмонлар билан мушрикларнинг ўртасини айириб ташлади. Мушриклар ҳар қанча қудратли бўлишмасин, Аллоҳнинг иродасига қарши ҳеч нарса қилолмай қолавердилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ