Қўшин юбориш

3 йил аввал 1786 siyrat.uz

 

Ғолиб Мадинага соғ-саломат етиб келгач, Пайғамбар алайҳиссалом уни икки юз кишилик қўшин билан Фадакдаги бани Мурра арабларига қарши жўнатдилар. Бани Мурра араблари Башир ибн Саъд бошчилигидаги қўшинни қириб ташлаган эди. Мусулмонлар душманга яқинлашиб келгач, Ғолиб ўз аскарларига қарата нутқ сўзлаб, Аллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин: «Мен сизларни шериги йўқ ёлғиз Аллоҳдан қўрқишга, менга итоат этишга, буйруғимдан бўйин товламасликка чақираман», деди. Мусулмонлар унинг чизган чизиғидан чиқмасликка сўз беришди. Ғолиб ўз аскарларини номма-ном санаб, ҳар икки кишини бир-биридан айрилмайдиган шерик қилиб қўйди. «Ҳеч ким шеригини йўқотиб, ёлғиз келмасин. Мен такбир айтсам, ҳаммангиз қўшилиб баробарига такбир айтинг», дея тайинлади. Шундан кейин икки юз одам ғанимларни ўраб олди-да, баланд овозда такбир айтиб баробарига душман устига ташланди. Саросимада қолган бани Мурра араблари битта қўймай қириб ташланди. Уларнинг мол-мулки ғанимат олинди, ҳар бир одамга ўнтадан туя мукофот берилди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ