Қўшин юбориш

1 ўн йил аввал 1756 siyrat.uz

 

Шу йилнинг рабиул аввал ойида Пайғамбар алайҳиссалом Зоту Атлоҳ деган жойга Каъб ибн Умайр бошчилигида ўн беш кишилик қўшин юбордилар. Мусулмонлар бориб ерли аҳолини Ислом динига даъват этдилар, лекин улар бу даъватдан бош тортиб, уруш эълон қилишди ҳамда бир неча Ислом элчиларини қиличдан ўтказишди. Фақат Каъб ибн Умайр тасодифан омон қолиб, воқеадан Расулуллоҳни огоҳ этди. Пайғамбар алайҳиссалом қаттиқ изтироб чекдилар. Мушриклардан ўч олиш учун қўшин юбормоқчи бўлиб турганларида, душманнинг ўз ўрнидан кетганлиги ҳақида хабар келди. Хабарни эшитгач ниятларидан қайтдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ