Қўшин юбориш

3 йил аввал 1863 siyrat.uz


Шу йилнинг ражаб ойида расулуллоҳ Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ бошчилигида уч юз кишилик қўшинни Қизил денгиз бўйидаги Жуҳайна қабиласи билан жанг қилишга жўнатдилар. Йил оғир келиб, қаҳатчилик бўлгани учун қўшинга фақат хурмо берилди холос. Улар денгиз бўйига келиб, ўн беш кун туришди. Жуҳайна қабиласининг одамлари тарқаб кетган, урушадиган кимсадан дарак йўқ эди. Қўшиннинг емиши тугаб, одамлар дарахтларнинг япроқларини сувда ивитиб ейишди. Қўшинда Қайс ибн Саъд ибн Убода деган мард йигит бўлиб, у уч кун мобайнида учта туясини сўйиб, одамларга едирди. Тўртинчи куни яна туя сўйишга чоғланганда лашкарбоши Абу Убайда кўнмади, чунки Қайс туяларни отасининг номидан қарзга олиб сўяётган эди. Абу Убайда Мадинага қайтганда Қайснинг отаси бу қарзларни тан олмаслиги мумкинлигидан қўрқди. "Отам ҳамиша бировларинг қарзини тўлаб, оч-наҳорларнинг қорнини тўйдириб юрибди. Наҳотки ночор аҳволга тушиб қолган саҳобалар учун" олган қарзимни узмайди, деб ўйлайсиз", дея норозилик билдирди Қайс. Лашкарбоши шунда ҳам унинг отаси номидан бировларга мурувват кўрсатишига йўл қўймади. Кўп ўтмай қўшин жангу жадалсиз Мадинага қайтди. Қайс юз берган воқеаларни айтиб, саҳобалар очликдан қийналишганини сўзлаганда, отаси: "Мол сўйиб бермадингми?" деб сўради. Қайс лашкарбоши билан ўрталарида бўлган гап-сўзларни айтди. Қайснинг отаси ўғлининг камхаржлик қилганидан қаттиқ ранжиди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ