Аёлларнинг байъат қилиши

3 йил аввал 1935 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссаломга эркаклар байъат қилиб бўлгач, навбат аёлларга келди. Улар Аллоҳга ҳеч нарсани шерик келтирмасликка, ўғрилик ва зино қилмасликка, болаларини ўлдирмасликка, бировлардан топган боласини эрларидан деб туриб олмасликка, яхши ишларда Пайғамбар алайҳиссаломга эргашишга байъат қилишди. Шундан кейин Расулуллоҳ Билолга Каъбанинг устига чиқиб азон айтишни буюрдилар. Бу Байтуллоҳда Ислом динининг биринчи марта ошкора эътироф этилиши эди. Бу кунни Аллоҳ берган катта неъмати ва улуғ ғалабаси учун мусулмонлар ҳайит байрамидек улуғлаб нишонласалар, арзийди. Макка фатҳ этилгач, Расулуллоҳ бу ерда ўн тўққиз кун турдилар, бу вақт ичида намоз қаср* қилиб ўқилди. Пайғамбар алайҳиссалом Маккага Аттоб ибн Усайдни ҳоким қилиб, кунига бир дирҳам маош тайинладилар. «Кунига бир дирҳамга тўймаган қоринни Аллоҳ сира ҳам тўйғазмасин», дерди Аттоб.

_______________

*Қаср — уч кунлик сафарга чиққан киши тўрт ракаат фарз намозини икки ракаат қилиб ўқилиши. Ҳозирги замон уламолари 80 километр масофага сафар қилган одамни мусофир ҳисоблашади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ