Уззо, Суваъ, Манот бутларининг йўқотилиши
3 йил аввал 2245 siyrat.uz
Пайғамбар алайҳиссалом Маккага келганларининг бешинчи куни Холид ибн Валид бошчилигидаги ўттиз нафар суворийни Уззо деган бутни синдириб келишга юбордилар. Уззо қурайшлар чўқинадиган энг катта бут бўлиб, Наҳла деган жойга ўрнатилган эди. Мусулмонлар уни қулатиб, майдалаб ташлашди.
Расулуллоҳ Амр ибн Оссни Суваъ бутини йўқ қилишга юбордилар. Ҳузайл қабиласининг бу энг катта бути Маккадан уч мил олисдаги бир жойга ўрнатилган эди. Амр ибн Осс уни ер билан яксон қилиб қайтди.
Сарвари олам Саъд ибн Зайд Ашҳалий бошчилигида йигирма нафар одамни Манот деган бутни йўқотиб келишга жўнатдилар. Бу Калб ва Хузоа қабиласининг бути бўлиб, денгиз ёқасидаги Мушаллал деган тоққа ўрнатилган эди. Мусулмонлар бориб уни қулатиб ташлашди.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Ҳунайн ғазоти
Мавзуга оид мақолалар