Айла ҳокимининг келиши

1 ўн йил аввал 2042 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом румликларнинг урушга тайёргарлик кўришаётганини эшитган бўлсалар-да, бироқ Табукда бирон ғаним аскари кўринмади. Ислом лашкари бу ерда бир неча кун дам олди. Бу орада Расулуллоҳнинг ҳузурларига Айланинг ҳокими Юҳанно ва у билан бирга Жарбо, Азруҳ, Мино аҳолисининг вакиллари келишди. Юҳанно Ислом динини қабул қилмай, хирож тўлашга Пайғамбар алайҳиссалом билан шартнома тузди. Расулуллоҳ унга қуйидагича аҳдномани ёзиб бердилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Аллоҳдан ва унинг элчиси Муҳаммад Пайғамбардан Юҳаннога ва Айла аҳолисига хоҳ қуруқлиқда, хоҳ денгизда бўлсин, уларга омонлик берилгани ҳақидаги аҳдномадир. Бу одамлар ва уларнинг тарафдорлари бўлмиш Шом, Яман, денгиз халқи Аллоҳнинг ва унинг Пайғамбари Муҳаммаднинг ҳимоясида бўладилар. Уларнинг қайси бири аҳдномани бузса, жони ҳам, мол-мулки ҳам ҳимоя қилинмайди. Бундай одамларнинг мол-мулки тортиб олган кимсаларга ҳалол ҳисобланади. Аҳдномага биноан иш тутганлар хоҳ қуруқлиқда, хоҳ денгизда, қаерда бўлишидан қайти назар даҳл, тажовуз қилинмайди».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ