Расулуллоҳнинг Азруҳ ва Жарбо аҳолисига аҳднома ёзиб беришлари
1 ўн йил аввал 2067 siyrat.uz
Пайғамбар алайҳиссалом Азруҳ ва Жарбо аҳолисига қуйидагича аҳднома ёзиб бердилар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад Пайғамбарнинг Азруҳ ва Жарбо аҳолисига берган ушбу аҳдномаси бу одамлар Аллоҳнинг ва Пайғамбарнинг ҳимоясида тинч яшашлари ҳақидаги ҳужжатдир. Улар ҳар йилнинг ражаб ойида роппа-роса юз динор хирож тўлашади. Мусулмонларга панд-насиҳат қилишга ва марҳамат кўрсатишга Аллоҳ кафилдир».
Мино аҳолиси мусулмонларга маҳсулотининг тўртдан бирини бериш шарти билан келишув имзоланди.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалар билан Шом томонга бориш ҳақида кенгашдилар. Улар: «Эй Расулуллоҳ, агар олдинга юришга буюрилган бўлсангиз, бошлайверинг», деди. Расулуллоҳ: «Агар олдинга юришга буюрилган бўлсам, маслаҳатлашиб ўтирмасдим», дедилар. Умар: «Ундай бўлса шу ердан орқага қайтганимиз маъқул. Румликлар сон жиҳатдан биздан кўп, Шомда эса биронта мусулмон йўқ. Душман бизнинг бу ергача келганимизни кўриб, уруш қилишга ботинолмади. Биз мана шу фурсатдан фойдаланиб, қайтиб кетайлик. Кейинчалик вазиятга қараб иш қилармиз. Аллоҳнинг ўзи мушкулимизни осонлаштирадиган бирон йўл-йўриқ кўрсатар», деди. Пайғамбар алайҳиссалом Умарнинг фикрини маъқуллаб қўшинни орқага қайтардилар.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Зирор масжиди
Мавзуга оид мақолалар