Саҳобалар

Меърож ҳодисасидан кейин баъзи саҳобалар муртад бўлишганми?

1 ўн йил аввал 3589 siyrat.uz

 

Савол: Ассалому алайкум.

 Мен баъзи саҳобалар Исро ва Меърож воқеасининг эртасига Пайғамбаримизга ишонмасдан муртад бўлишган, деб ўқигандим ёки эшитгандим. Яқинда «Исро ва Меърож қачон юз берган?» мақоласини ўқиб қолдим, унда ёзилишича, Исро ва Меърож ҳодисаси имтиҳонидан барча саҳобалар ўтган эканлар. Шунга изоҳ бера оласизларми?      Жавоб: Ва алайкум ассалом.

Аввало, саҳобаларнинг бирортаси Исро ҳодисасидан кейин муртад бўлишгани ҳақида  саҳиҳ-ишончли ҳадис ёки асар йўқ. Балки бу маънода «мункар», «жуда заиф» ривоят келган бўлиб, муҳаққиқ ва муҳаддис уламолар уни ҳужжатга ярамайди, дейишган.

Қолаверса, Исро ва Меърож воқеаси мутавотир даражада кўп ривоят қилинган. Қизиғи, ўша ривоятларнинг бирортасида саҳобаларнинг муртад бўлгани ҳақида умуман гапирилмаган.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ