Ибн Убайнинг вафоти
1 ўн йил аввал 1815 siyrat.uz
Шу йилнинг зулқаъда ойида Абдуллоҳ ибн Убай оламдан ўтди. Унинг жаноза намозини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ўқидилар. Дафн этилаётганда қабр тепасида турдилар. Расулуллоҳ бу ишларни марҳумнинг ўғли Абдуллоҳнинг кўнглини кўтариш ҳамда ўз қабиласида юқори нуфузга эга бўлган кишининг ўлганидан кейин ҳам ҳурматини жойига қўйиш орқали Ҳазраж қавмини инсофга келтириб, дилини Ислом динига мойил этишни кўзлаб қилдилар. Кенг феълли, кечиримли, мурувватли Сарвари оламнинг Абдуллоҳ ибн Убай хонадонига кўрсатган илтифотлари жуда кўп мунофиқларнинг у киши ҳамда Ислом дини ҳақидаги чалкаш тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборди. Кўплари шу кундан эътиборан хиёнаткорликни бутунлай йиғиштирдилар. Шундан кейин Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга мунофиқларнинг жаноза номозини ўқишни тақиқлаб, Тавба сурасининг 84-оятини нозил қилди: «Улардан ўлганларнинг сира жанозасини ўқима ва қабрлари устида турма».
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Умму Кулсумнинг вафоти
Мавзуга оид мақолалар