Қўшин юбориш

3 йил аввал 1843 siyrat.uz

 

Шу йилнинг рамазон ойида Пайғамбар алайҳиссалом Ямандаги бани Мазҳин аймоғига Али ибн Абу Толиб бошчилигида қўшин жўнатдилар. Расулуллоҳ Алига ўз қўллари билан салла ўраб: «У жойга боргандан кейин одамларни: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, дейишга даъват этгин. Агар бунга кўнишса, намоз ўқишни буюргин. Бундан оширмасин, сен туфайли Аллоҳ бирон кишини ҳидоят қилса, бу сен учун қуёш нури тушадиган ҳамма нарсадан яхшироқ. Улар олдин уруш очмагунча сен уларга қарши қилич кўтарма», деб тайинладилар.

Али кўзланган манзилга етиб боргач, одамларни Ислом динига даъват этган эди, улар бош тортиб, мусулмонлар устига ўқ ёғдирдилар. Али қўшинни сафрост қилиб, жангга киришни буюрди. Қисқа тўқнашувдан кейиноқ душман сафи тўзиб, енгилишди. Али урушни тўхтатиб, уларни қайтадан динга даъват этди, бу сафар бани Мазҳин аймоғи Ислом динини қабул этиб, ялписига иймон келтирди, оқсоқоллари байъат қилиб молларининг закотини бердилар. Али Пайғамбар алайҳиссалом Маккада пайтларида етиб келиб, у киши билан бирга ҳаж ибодатини адо этди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ