Яманга ҳокимларни тайинлаш

1 ўн йил аввал 2223 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом Яманга ўз вакилларини ҳоким этиб тайинладилар: Яманнинг Адан томонидан юқори қисмига Муоз ибн Жабал, пастки қисмига Абу Мусо Ашъарий ҳоким бўлди. Расулуллоҳ уларга: «Диний ишларни сира қийинлаштирманглар, аксинча енгиллаштиринглар, одамларни чўчитмасдан яхшиликдан башорат беринглар, — дедилар ва Муозга яна шундай деб тайинладилар. — сен аҳли китоб халқининг ёнига кетяпсан. У ерга боргандан кейин уларни «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур — расулуллоҳ» деб гувоҳлик беришга даъват этгин. Агар шундай деб иймон келтиришса, Аллоҳ мусулмонларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини тушунтиргин. Бунга ҳам рози бўлишса, бойларининг молларидан закот олиб камбағалларига берилишини айтгин. Бунга ҳам кўнишса, закотни яхши моллардан олмагин. Мазлумларнинг қарғишидан ўзингни асра, бундай дуойи бад билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ», деб уқтирдилар. Муоз то Расулуллоҳ вафот этгунларигача Яманда турди. Абу Мусо Пайғамбар алайҳиссалом видолашув ҳажига борганларида Маккага қайтиб келди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ