Видолашув нутқи

713

 

Пайғамбар алайқиссалом зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотга чиқдилар ва шу ерда Ислом динининг асосий шаҳобчалари батафсил баён этилган улуғ нутқларини ирод этдилар. Бу тарихнй нутқнинг мазмуни қуйидагичадир:

Барча ҳамду сано Аллоҳга хос, Аллоҳни улуғлаймиз, Аллоҳдан афв сўраймиз, Аллоҳга тавба қиламиз. Аллоҳга сиғиниб нафсимизнинг васвасадан ҳамда ёмон ишлардан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоятга бошлаган одамни ҳеч ким йўлдан оздиролмайди, Аллоҳ адаштирган одамни ҳеч ким ҳидоят қилолмайди. Шунга гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳ йўқ, Аллоҳнинг шериги ҳам йўқ. Шунга гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир.

Сизлар Аллоҳнинг бандалари, сизларни Аллоҳга тақводорлнк қилишга даъват этаман, Аллоҳга итоатда бўлишингизни тарғиб этаман. Гапимни хайрли ишлардан бошлайман. Эй одамлар, сўзларимга қулоқ солинглар! Бу йилдан кейин шу ерда сизлар билан учрашмаслигим мумкин деб ўйлайман. Эй одамлар, то Роббингизнинг даргоҳига боргунча бир-бирингизнинг жонига, молига хиёнат қилиш мана шу ойнинг, мана шу куннинг, мана шу жойнинг ҳурматани бажо келтирмаслик каби ҳаромднр. Етказдимми? Эй Аллоҳ, ўзинг гувоҳ бўлгин!

Қўлида бировларнинг омонатлари бор кишилар бу нарсаларни ўз эгаларига қайтаришсин, жоҳилият даврида ҳукм сурган судхўрлик бекор этилади, мен ишни, аввало, амаким Аббос ибн Мутталибнинг судхўрлигини бекор қилишдан бошлайман., Жоҳилият давридаги қон қарз (қасос) ҳам бекор қилинади, аввало,Омир ибн Робиъа ибн Ҳориснинг қон қарзини йўққа чиқараман. Жоҳилият давридаги одатлардан Каъба билан Обизамзамни бошқаришдан бошқа ишларнинг ҳаммаси бекор қилинади. Қасддан одам ўлдирган қотил (албатта) ўлдирилади. У бировни калтак ёки тош билан уриб ўлдирса, қисман қасд қилган ҳисобланиб, товонига юзта туя тўлатилади, бундан ортиқ ҳақ ундириш жоҳилият давридаги кишиларга хос.

Эй одамлар! Шайтон заминингизда Худо бўлишдан умидини узди, лекин у майда-чуйда ҳисоблайдиган ишларингизда сизларни ўзига бўйсундиришга уринади. Эй одамлар! Наси* деган нарсани қўллаш куфрни янада оширади, кофирларни адаштиради. Аллоҳ ҳаром қилган ойни ўзларича ҳалолга айлантириш учун уни бир йил ҳалол, келгуси йили эса ҳаромга чиқаришади. Аллоҳ осмону заминни яратганидан буён замон ўз йўриғида ҳукм сурмоқда. Қуръонда Аллоҳнинг ҳукмига биноан осмону замин яратилгандан буён ойларнинг сони ўн икки, улардан тўрт ойнинг ҳурматини сақламаслик ҳаром қилинган. Бу ойларнинг учтаси Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам олдинма-кейин, Жумадиул охир билан Шаъбоннинг орасидаги Ражаб ойи эса ёлғиз келади. Сизларга етказдимми?! (Аллоҳнинг ҳукмини етказдимми?) Эй Аллоҳ, ўзинг гувоҳ бўлгин!

Эй одамлар! Зиммангизда амал қилишингиз лозим бўлган аёлларингизнинг ҳақи бор, аёлларнинг зиммасида ҳам улар риоя этадиган сизларнинг ҳақингиз бор. Сизларнинг ҳақингиз шуки, аёлларингиз иффат жойига бегона одамларни яқин йўлатмаслиги, сизлар ёқтирмайдиган кимсаларни берухсат уйга киритмаслиги ва фоҳишабозлик қилмаслиги лозим. Мабодо шундай қилишса, Аллоҳ уларни қаттиқ тутишингизга, остона ҳатлатиб чиқармаслигингизга, бир тўшакда ётмаслигингизга, астароқ уришингизга ижозат беради. Борди-ю улар тийилиб, ҳукмингизга итоат этишса, яхшиликча ош-нон, кийим-кечак билан таъминланглар, сизларнинг амрингиздаги аёлларнинг ихтиёри ўзларида эмас. Уларни Аллоҳнинг омонати қилиб олгансизлар, уларни никоҳ орқали ўзингизга ҳалол этдингиз. Аёлларга Аллоҳдан қўрқиб муносабатда бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилиш ҳақидаги васиятларни қабул этинглар. Сизларга етказдимми? Эй Аллоҳ, гувоҳ бўлгин!

Эй одамлар! Мўминлар бир-бирига қариндош, қариндошнинг ўз ихтиёри билан бермаган моли ҳеч кимга ҳалол эмас. Сизларга етказдимми?! Эй Аллоҳ, гувоҳ бўлгин!

Мендан кейин муртадга айланиб, бир-бирингизни қирадиган кофир бўлманглар. Сизларга мен Аллоҳнинг китоби бўлган Қуръонни ўқиб эшиттирдим. Қуръонни маҳкам тутсангиз,адашмайсизлар. Етказдимми?! Эй Аллоҳ, гувоҳ бўлгин!

Эй одамлар, сизларнинг Роббингиз бир, отангиз бир, ҳаммангиз бир отадан тарқагансиз. Одам Ато тупроқдан яратилган. Кимки энг муттақий (Аллоҳнинг буйруқларига- амал қилиб, қайтарган ишларидан ўзини тийган одам) бўлса, у Аллоҳнинг назарида энг ҳурматли одамдир. Араб билан арабдан бошқа одамнинг қайси бири тақводор бўлса ўшаниси афзал. Етказдимми?! Эй Аллоҳ, гувоҳ бўлгин!

Гапларимни эшитиб турганлар бу ерга келолмаганларга етказишсин. Эй одамлар, Аллоҳ ҳар бир ворисга мерос насибасини белгилаган. Меросни фақат биргина ворисга васият қилиш дуруст эмас. Мероснинг учдан биридан кўп қисмини васият қилиш ҳам яхши эмас. Бола эркакка мансуб, асл зиногарники эмас. Кимки ўз падаридан бошқа бировни ота деб, хўжасидан бошқа бировни хўжа деб даъво қилса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча кишиларнинг лаънатига учрайди, унинг берган нарсаси ва гувоҳлиги қабул этилмайди. Сизларга омонлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

Шу куни Аллоҳ мўминларга берган неъматини Қуръондаги Моида сурасининг 3-оятида баён этди: «Бугун сизларникг динингизни камолотга етказдим, сизларга берган неъматимни тамомладим ва динингизга Исломни танладим». Мусулмонлар мана шу кунни Аллоҳ таолонинг беадад неъматига шукр изҳор этадиган бахти кулган кунга, байрамга айлантириб олишса арзийди.

Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом шайтонга тош отиш, қурбонлик қилиш, соч олдириш каби ҳажнинг шартларини бажо келтирдилар ва Маккада ўн кун тургач, Мадинага қайтдилар. Олисдан Мадина кўринганда уч қайта такбир айтиб: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳнинг шериги йўқ, Аллоҳ жамики жонзотларни идора қилади. Барча ҳамду сано Аллоҳга хос, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир. Биз Роббимизнинг даргоҳига қайтгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, сажда қилгувчилармиз, ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳ ваъдасини бажо келтирди, Пайғамбарига ёрдам берди, мушриклар тўдасини ёлғиз ўзи мағлуб этди», дедилар.

________________

*Наси — арабларда ой, йил ҳисобида қамария ойлари қўлланиларди. Қон тўкиш эҳром қилинган ҳаж ойлари (Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам)нинг ҳурматини сақлаш Иброҳим ва Исмоил пайғамбар замонасидан бошлаб жорий этилди. Лекин бу тартиб-қоида уларнинг савдо-сотиқ ишларига зарар етказди, чунки ҳаж баъзан уларга номувофиқ фаслга, баъзан эса ҳаром қилинган ойлар тижоратга фойдасиз пайтга тўғри келиб қоларди. Шу боис улар ой-кунлар ҳамиша манфаатларига мос кеилши учун қамария йилини Шамсияга мослаштириш ниятида унинг охирига маълум кунларни қўшиб наси яъни кечиктирилган деб аташди. Бундай кунлар жамланиб бир ойни ташкил этар, баъзи йиллар ўн икки ой, баъзилари эса ўн уч ой бўларди. Оқибатда ҳаж бир йилда икки марта ҳам келаверадиган бўлди. Шу боис пайғамбар алайҳис-салом Ҳаж-ул-вадода Оллоҳ таолонинг амрига биноан бу тартибни амалдан қолдириб, қамария ҳисоби бўйича иш юритишни тавсия этдилар. Замон айланиб, ҳаж яна ўз вақтида келадиган бўлди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг «Замон айланиб келди», деганларида шу воқеа кўзда тутилган.

Мулоҳаза билдиринг