Зимом ибн Саълабанинг келиши

1 ўн йил аввал 2168 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом масжидда саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирганларида саҳройи араблардан сочи ёйилган, овози ўткир, бироқ нима деганини уқиб бўлмайдиган бир одам туясини тўппа-тўғри ичкарига олиб кириб чўктирди. «Қайси бирингиз Абдулмутталибнинг ўғли?» деб сўради. Саҳобалар Расулуллоҳга ишора қилишди. Саҳройи араб Пайғамбар алайҳиссаломга юзланиб: «Мен сендан қўполлик билан савол сўрайман, хафа бўлмагин», деди. Расулуллоҳ: «Истаган гапингни сўрайвер», дея ижозат бердилар. Саҳройи араб: «Худони шафеъ келтириб сўрайманки, Аллоҳ сени жами инсонларга Пайғамбар қилиб юбордими?» деди. «Ҳа, шундай», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. «Аллоҳ бизларга беш вақт намоз ўқишни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дея жавоб бердилар Расулуллоҳ. «Аллоҳ бойларимизнинг молларини олиб, камбағалларга беришни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Ҳа, шундай», дедилар Сарвари олам. «Аллоҳ ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишимизни буюрдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дея жавоб бердилар Расулуллоҳ. «Қодир бўлганларимизга умримизда бир марта Байтуллоҳни тавоф қилиш буюрилдими?» деб сўради саҳройи араб. «Худди шундай», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Саҳройи араб: «Менким Зимом ибн Саълаба бу ишларнинг ҳаммасига иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим», деди. У кетгандан кейин Расулуллоҳ: «Бу одам диний ишларнинг олими бўлди», дедилар. Зимом ўз қавмига боргач, одамларни бутларга чўқинишдан воз кечиб, Ислом динига киришга даъват этди. Одамлар унинг айтганларига ишониб, ёппасига мусулмон бўлдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ