Ҳамадон элчилари

537

 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Ҳамадондан элчилар ташриф буюришди. Уларнинг орасида машҳур шоир Молик ибн Намат ҳам бор эди. Эгниларига Яманнинг йўл-йўл матосидан тўн кийиб, бошларига Адан салласини ўраган элчилар билан Расулуллоҳ Табукдан қайтганларидан кейин учрашдилар. Молик Пайғамбар алайҳиссаломни мақтаб шеър ўқиди: /

Қасам тангрига, элтмиш туяларни биёбонга,

Мушкулини осон этар сафар чоғида карвонга.

Расулуллоҳга эргашдик сўзини тасдиқ қилиб,

Юбормиш Аллоҳ бизни даъват этгани иймонга.

Муҳаммаддан ботир йўқ душманга қарши турмоққа,

Топилмас бас келар инсон бу янглиғ марду майдонга.

Пайғамбар алайҳиссалом Молик ибн Наматни ўз қавмидан мусулмон бўлганларга бошлиқ этиб тайинладилар ва улар ҳақида яхши гапларни гапирдилар:  « Бу− нақадар яхши қабила, ҳамадонликлар дарров жонимизга оро кирди, улар − азобга ғоят бардошли одамлар, уларнинг орасида мард кишилар, қобилиятли арбоблар бор».

Мулоҳаза билдиринг