Фузоа қабиласининг элчилари
3 йил аввал 1911 siyrat.uz
Ислом динини қабул қилган бани Фузоа қабиласидан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига элчилар келишди. Бу қабила қаҳатчиликка учраб, танг аҳволда кун кечирарди. Расулуллоҳ элчилардан халқнинг аҳволини сўрадилар. Элчилардан бири ўрнидан туриб: «Эй Расулуллоҳ, юртимизда қаҳатчилик бўлиб, мол-ҳолимиз қирилиб кетди, бола-чақамиз оч қолди. Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин. Роббингиз ҳузурида бизга шафоат қилинг, Роббингиз шафоатингизни қабул этиб, мурувват кўрсатсин», деди. Пайғамбар алайҳиссалом, мен Роббимнинг ҳузурида шафоат қиламанми? Роббимиз ҳузурида ким шафоат қила оларди? Аллоҳ покдир. Ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир. У олий улуғ Зот, унинг арши осмону заминдан ҳам катта: Аллоҳнинг улуғворлиги, азимлигидан осмону замин худди туянинг янги тўқимидек ғижирлайди (Залворининг оғирлигидан)», дедилар. Шундан кейин минбарга чиқиб, Аллоҳга дуо қилдилар. Парвардигори олам беадад раҳмат кўрсатиб, Фузоа қабиласининг юртига мўл-кўл ёмғир ёғдирди.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Бани Асад қабиласининг элчилари
Мавзуга оид мақолалар