Уламолар

Муҳаммад Солиҳий

3 йил аввал 3218 siyrat.uz

(«Субулул ҳудо варрашод»” асари муаллифи)

Муҳаддис ва тарихчи олим Абу Абдуллоҳ Шамсиддин Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али ибн Юсуф Шомий Солиҳий Дамашқда таваллуд топган. У аввал Маккаи мукаррамада, кейинчалик умрининг охиригача Мисрда яшаган. Жалолиддин Суютий, Закариё Ансорий, Аҳмад ибн Муҳаммад Қасталоний, Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Шариф Шофеий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али Дамашқий ва Муҳаммад ибн Ийсо Ҳанафий каби олимлардан таълим олган. Мисрдаги «Барқуқия» мадрасида кўп йиллар дарс берган. Китоблари: «Субулул ҳудо варрашод фи сийрати хойрил ибод» Ушбу тўрт жузли китоб «Ас-сийратуш шомия» номи билан машҳур. Муаллиф уни ёзишда мингга яқин асардан фойдаланган бўлиб, сийрат илми борасида энг ишончли ва қийматли асарлардан ҳисобланади. Олимнинг бундан ташқари қуйидаги асарлари ҳам машҳурдир: «Матлаъун нур фи фазлит тур»; «Уқудул жимон фи маноқиби Аби Ҳанифаи Нўъмон»; «Ал-фазлул фоиқ фи меърожи хойрил халоиқ»; «Муршидус солик ила алфияти Ибн Молик»; «Итҳофур роғибил воъий фи таржиматил Авзоъий»; «Ал-фазлул мубин фиссабри инда фақдил баноти вал банин»; «Ал-фавоидул мужтамаъа фил аҳодисил мавзуъа»; «Ал-фатҳур раҳмоний фи шарҳи абётил Журжоний»; «Айнул исоба фи маърифатис саҳоба»... Олим ҳижрий 942 (мелодий 1536) йил, 14 шаъбон, душанба куни Қоҳирада вафот этган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2398
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2321
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2903
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ